“ҲАЖ – 2015” МАВСУМИ БОШЛАНДИ
4.9.2015 4113

    Фуқароларимизни ҳаж ва умра зиёратига сафарбар этиш ўтган йиллардаги мавсумлар каби Юртбошимиз Фармонларига мувофиқ тузилган “Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Жамоатчилик кенгаши” нинг қарорлари ва тавсиялари асосида ташкил этилмоқда.
     Ўтган 24 йил мобайнида муборак сафарларни ташкил этиш борасида катта ютуқларга эришилди. Бугунги кунда бу ишлар янада такомиллашди ва зиёратчиларимизга кўплаб қулай шароитлар яратилди.
Бунинг учун Яратганга чексиз шукурлар қилишимиз даркор.
    Бу йили ҳаж зиёратига олиб бориш учун рейсларнинг зиёратчиларга қулай бўлиши учун шу йилнинг 3-14 сентябрь кунлари, олиб келиш эса 27 сентябрдан 8 октябрга қадар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг “БОИНГ” русумли ҳаво кемаларида Тошкент, Наманган, Термиз, Бухоро, Урганч, Қарши ва Самарқанд шаҳарларидан учирилиши режалаштириб қўйилди.
   3 сентябрь куни ҳар йилги тажрибадан келиб чиққан ҳолда, Тошкент шаҳри зиёратчилари учиш вақтларидан 5 соат олдин сафарга тайёргарлик кўриш мақсадида тузилган жадвалга мувофиқ, “Новза” масжидига йиғилдилар. Уларга ўз гуруҳи раҳбари томонидан керакли тавсиялар ва кўрсатмалар берилди. “Ахборот” ва “Давр” телекўрсатувлари мухбирлари бўлажак ҳожи ота ва ҳожия оналарнинг сафар таассуротлари билан ўртоқлашиш мақсадида улардан интервьюлар олишди.
   Зиёратчи отахон-онахонларимиз ўз интервьюларида юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталикнинг қадрига етиш муҳимлигини айтиб, юртимиз равнақи, элимиз фаровонлигини тилаб Аллоҳ таолога дуолар қилишди. Шунингдек, улар муборак ибодатни юксак савияда ташкиллаштиришда камарбаста бўлган мутасадди ташкилотлар, ишчи гуруҳи аъзолари ва хусусан Юртбошимизга чексиз миннатдорчиликларини билдирди.
     Зиёратчиларни Тошкент халқаро аэропортига ҳурмат – икром билан шинам автобусларда ташилди. ЎМИ раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари раҳбарлигида Ўзбекистон ҳаж делегацияси, ишчи гуруҳи аъзолари, шифокорлар, ошпазлар ва зиёратчилардан иборат жами 400 дан зиёд зиёратчилар Муборак Ҳаж ибодатини адо этиш ниятида икки рейсда Саудия Арабистони Подшоҳлигига жўнаб кетдилар.
     Зиёратчиларимиз Мадинаи мунавварада “Масжид ан-Набавий” дан унча узоқ бўлмаган “Жавҳарат ал-Аъсима” меҳмонхонасига ва Маккаи Мукаррама шаҳрида эса тўрт бинодан иборат ҳашаматли “Аброж Маса ал-Муҳаммадия” меҳмонхонасига жойлашадилар. Меҳмонхоналарда улар 3 маҳал миллий таомлар, иссиқ чой ва яхна ичимликлар билан таъминланади.
   Ҳаж арконлари ва ҳожиларимиз шароитини ёритиб бериш учун ишчи гуруҳ таркибидаги Тошкент ислом университети “Зиё” студияси вакиллари томонидан интервью ва репортажлар олиниб, “Ўзбекистон” телеканали орқали намойиш этилиши режалаштирилган.
Маълумки, Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги МДҲ мамлакатлари ичида Ўзбекистон ҳожиларининг бундай тартибли, намунали ва ҳавас қиладиган даражада ташкил этилганини мамнуният билан эътироф этмоқда.
     Аллоҳ барчамизга ҳаж ибодатларини адо этишни насиб этсин.

 

 

www.muslim.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218615
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98106
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47139
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45552
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24735