Аждодлар хотираси унутилмайди
31.8.2015 4229

    Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилган ислоҳотлар жараёнида халқимизнинг шаъни, қадр-қиммати, ғурур-ифтихори, маънавияти ва миллий қадриятларини қайта тиклашга алоҳида эътибор қаратилди. Мустабид тузум даврида қатағон қилинган юзлаб ватандошларимиз хотираси абадийлаштирилди. Бундай савобли ишлар изчил давом эттирилмоқда.
    Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2000 йили пойтахтимизнинг Бўзсув соҳилида “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуи барпо этилди. Мажмуа таркибида “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи ва шу номдаги жамғарма ташкил қилинди. 2001 йилдан буён 31 августни Қатағон қурбонларини ёд этиш куни сифатида нишонлаш эзгу анъанага айланди.
    Ушбу мажмуа мустабид тузум даврида зулм ва тажовуз қурбони бўлган юртдошларимиз хотирасига кўрсатилган улкан эҳтиромнинг ёрқин ифодасидир. Бу ерда аждодлари хотирасини ёд этишга келганлар, айниқса, ёшлар бугунги тинч ва осойишта, тўкин ва фаровон ҳаётга қандай оғир йўқотишлар, синовлар ва машаққатлар эвазига эришганимизни англайди, тинчликнинг, мустақилликнинг нақадар буюк неъмат эканини теранроқ ҳис этади.
     Анъанага мувофиқ, 31 август тонгида “Шаҳидлар хотираси” хиёбонида халқимизнинг озодлиги ва мустақиллиги йўлида қурбон бўлган аждодларимиз хотирасини ёд этиш маросими ўтказилди. Қуръон тиловат қилиниб, қатағон қурбонлари руҳига ҳурмат бажо келтирилди.
     Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди.
    Юртбошимиз таъкидлаганидек, тарихий хотирасиз келажак йўқ. Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллик шодиёналари кенг нишонланаётган шу кунларда бугунги озод ва обод кунларни орзу қилган, шу йўлда ўз ҳаётини ҳам аямаган аждодларимизнинг хотирасини ёд этар эканмиз, истиқлол туфайли юртимизда тарихий адолат қарор топганига, халқимиз ўтмишдан сабоқ чиқариб, буюк келажак сари дадил интилаётганига, бунда табаррук қадамжолар катта тарбиявий аҳамиятга эга эканига яна бир бор амин бўламиз. Шундай фараҳбахш дамларда шу азиз Ватан барчамизники, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир, деган эзгу туйғу жўш уради.
    Давлатимиз раҳбари уламолар, жамоатчилик вакиллари билан суҳбатда тарихий хотира, мамлакатимизда эришилган улкан ютуқлар, эл-юртимиз ҳаёти, одамларимиз турмуш тарзи, онгу тафаккурида рўй берган ўзгаришлар, жаҳонда ва яқин атрофимиздаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазият тўғрисида фикр юритди. Бугунги нотинч замон доимо огоҳ, ҳушёр ва сезгир бўлишни талаб қилишини алоҳида таъкидлади.

– Биз ҳаётдан доимо яхшилик кутиб, бошқаларга ҳам яхшилик тилаб яшайдиган халқмиз, – деди Ислом Каримов. – Шунинг учун ҳам эртанги кунимизнинг бугунгидан кўра ёруғ, тинч ва фаровон бўлишини орзу қиламиз, шу йўлда ўзимизни аямасдан, бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.
    Барқарор тараққиёт йўлидан изчил қадамлар билан бораётган Ўзбекистонимизнинг турли соҳаларда эришаётган ютуқлари барчамизга ҳақли равишда ғурур ва ифтихор бағишлайди. Биз қўлга киритган улкан натижаларни жаҳон ҳамжамияти ҳам тан олмоқда. Аммо ана шундай юксак марраларга осонлик билан эришганимиз йўқ. Бу йўлда қандай оғир синов ва машаққатларни енгиб ўтишга, туну кун тинмай фидокорона меҳнат қилишга тўғри келганини халқимиз яхши билади ва муносиб қадрлайди.
   Бугунги кунда дунёнинг турли минтақа ва ҳудудларида авж олаётган қарама-қаршиликлар, қонли тўқнашувлар, мусулмон дунёсидаги турли мазҳаб ва оқимлар ўртасида кучайиб бораётган низо ва зиддиятлар, бегуноҳ одамларнинг қурбон бўлаётгани барчамизни ташвиш ва хавотирга солмасдан қўймайди.
  Бундай ҳолатларнинг келиб чиқиш сабабларини, уларнинг фожиали оқибатларини чуқур тушуниб, англаб олиш, кенг жамоатчилигимизга, айниқса, ёшларга етказиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидандир. Диний қадриятларнинг, эзгулик ва инсониятнинг душмани бўлган ёт ғояларнинг асл моҳиятини очиб бериш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, мана шундай тинч, мусаффо осмон остида бунёдкорлик меҳнати билан банд бўлиб, шукрона келтириб яшаётган олижаноб халқимизнинг тинч ва фаровон ҳаётини ҳар қандай бало-қазолардан асраш – энг асосий вазифаларимиздан бўлиши керак, деди Юртбошимиз.
    Бу борада Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг жойлардаги тузилмалари, имом-хатибларнинг ҳаёт билан ҳамқадам бўлиб иш олиб боришлари, ўз фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишлари тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
    Юртимизда яшаётган ҳар қайси инсон бугунги кунда дунёда нима бўлаётганидан хабардор бўлиб, хавф-хатарлардан огоҳ бўлиб, уларнинг олдини олиш, бартараф этиш учун, мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш йўлида курашиб яшаши зарурлигини ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.
    Тинчлик – улуғ неъмат. Мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталикдан хотиржамликка берилиш, огоҳлик ва сезгирликни йўқотишга мутлақо ҳаққимиз йўқ, деди Ислом Каримов. Бу йўлда барчамиз, бутун халқимиз янада жипс бўлиб, ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишимиз зарур. Зеро, тинчлик учун курашиш керак, уни ҳеч ким яратиб бермайди.
    Мустақиллигимизнинг 24 йиллик айёми нишонланаётган қутлуғ кунда кўпни кўрган, меҳнаткаш, бағрикенг, олижаноб халқимизга тинчлик-омонлик тилайман, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин, барча эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин, деди пировардида давлатимиз раҳбари.
    Президентимиз Ислом Каримов Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди.
    Давлатимиз раҳбари Мустақиллик майдонини янада ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш зарурлигини, бунинг учун иқлимимизга мос дарахтлар, гулларни янада кўпроқ экишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.
   Президентимиз Шахмат бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабини ҳам бориб кўрди. Миллий меъморлик ва замонавий архитектура намуналарини уйғунлаштирган ҳолда барпо этилган бу иншоотнинг халқаро мусобақалар ўтказиладиган залида, умуман мазкур мактабда спортчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Уларни янада такомиллаштириш бўйича мутасаддиларга тавсиялар берди.

* * *

     Шу куни Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар ва жамоатчилик номидан ҳам гулчамбарлар қўйилди.

 

 

www.uza.uz 

 

 

 

 

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218694
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98125
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47149
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45573
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24740