Ўзбек имомлари Новосибирск шаҳри бош имом-хатиби билан учрашди
7.8.2015 4925

   Аввал хабар берганимиздек, имом-хатибларимиздан тўрт нафари Россия мусулмонлари идораси масъуллари билан биргаликда, Россия Федерациясининг Новосибирск шаҳрига сафар қилганди.
      Одилхон қори Юнусхон ўғли мазкур делегация аъзоси сифатида турли маърифий учрашувлар, давра суҳбатларда иштирок этмоқда.
     Куни кеча делегация аъзолари Новосибирск шаҳри бош имом-хатиби Салим Шакирзяновнинг ҳузурида бўлдилар. Муфтий ҳазратлари имом хатибларимизга ташрифларидан миннатдор эканликларини, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг мустаҳкамланишида бундай саъйи ҳаракатлар муҳим аҳамиятга эгалиги, шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги барча масъул инсонларга динимиз ва юртимиз ривожи йўлидаги меҳнатларига ўз ташаккурини изҳор этди.
      Муфтий ҳазратлари суҳбат давомида турли ёт оқимлардан огоҳ бўлиш, юртдошларимизнинг уларни тузоқларига илинмаслиги учун имом хатибларнинг доимо сергак бўлиши, ақидапараст оқимларнинг даъватлари, ахборот хуружларига қарши тезкор чора тадбирлар кўриш бугунги кун талаби эканлигини таъкидлади.
    Делегация аъзолари учрашув доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, исломшунос олим Айдарбек Тулеповнинг “Смута ИГИЛ” ва “Интернетга ин қурган ўргимчаклар” номли китоблари имом хатибларимиз томонидан муфтий ҳазратларига тақдим этилди. Муфтий ҳазратлари мазкур адабиётларни мазмун - моҳиятига юқори баҳо бериб, диний экстиримистик ғояларга қарши курашишда самарали восита бўлишини эътироф этди.
      Шундан сўнг, имом хатибларимиз иштирокида пешин намози адо этилди. Намоздан сўнг, давлат раҳбарлари хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳақларига, уларнинг мамлакатимизда амалга ошираётган улкан бунёдкорик ишларида, тинчликни асраш, мусулмонларнинг эмин-эркин ибодат қилишлари йўлидаги саъйи ҳаракатларида тани сиҳатлик, улкан мувафақиятлар ёр бўлишини сўраб, дуо қилинди. Шунингдек, жамоат дуосида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Усмонхон Алимов бошчилигидаги уламоларимизнинг динимиз ривожи йўлидаги меҳнатларига ажру савоб насиб этилиши зикр қилинди.
        Делегация сафари давом этмоқда.

 

“Шайх Зайниддин” жоме масжиди матбуот хизмати

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217054
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24597