Японияда мусулмон аёллар учун косметика воситалари ишлаб чиқарилади
Япониянинг PBJ Inc косметика компанияси тери парваришлаш учун мўлжалланган хос воситалар ишлаб чиқариши ҳақида маълум қилди. Компания мусулмон аёллар учун косметика воситалари ишлаб чиқариш учун махсус сертификатни ҳам қўлга киритган.
PBJ Inc компанияси ҳозирда мева ҳамда табиий гиёҳлардан тайёрланган 3 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда. Жумладан, «Momo Hime» («Шафтоли малика») хос косметика маҳсулоти нафақат Япония, балки бошқа мамлакатларда ҳам сотилмоқда. Фирма яқин келажакда бу йўналишдаги маҳсулотлар ҳажмини яна кенгайтирмоқчи.