Янги Зеландияда Ислом динини қабул қилаётганлар сони ошди
Сўнгги йилларда Янги Зеландияда Ислом динини қабул қилаётганлар сони кескин ошди. Аҳоли рўйхатдан ўтказилганда мамлакатда 46 000 нафар мусулмон истиқомат қилаётгани маълум бўлди, бу кўрсатгич эса 2006 йилгига нисбатан 28 фоиз кўп.
Янги Зеландиянинг мусулмонлар уюшмаси раҳбари Мустафо Фаруқ шундай дейди: “Мусулмонлар келгиндилар ҳисобига ортяпти дейиш хато, оролдаги маҳаллий аҳоли орасида Ислом динини қабул қилаётганлар йил сайин кўпайяпти.
Дунёда нима воқеалар содир бўлиши ва Ислом юзини қандай кўрсатишларидан қатъи назар динимизга ўтаётганлар сони фақат ортяпти”.