Янги купюрага Каъба тасвири туширилди
21.12.2016 3760

   Саудия арабистонида янги кўринишдаги беш юз саудия риёли муомалага киритилди, деб хабар қилади Arab News нашри. Ал-Жазира банки директорининг маълум қилишича, янги купюра ўзгача дизайн ва сифатга эга бўлиб, сохталаштиришдан яхши ҳимояланган ҳамда тез эскириб қолиши ва кирланишини олдини олишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
   Ушбу купюранинг олд томонида Каъба тасвири, ички томонида эса Масжидул Ҳарамнинг кенгайтирилган кўринишидаги тасвири акс эттирилган. Эслатиб ўтамиз, Саудия арабистонининг деярли барча банкноталарида муқаддас жойлар тасвири туширилган. Жумладан, 100 саудия риёлида Пайғамбар алайҳиссаломнинг равзалари ва Масжидун набавий тасвирини кўриш мумкин деб ёзади muslim.uz сайти.  

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217223
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24616