Сурияда Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан 350 маҳбус озодликка чиқарилди
19.7.2015 4255

 

      Сурия ҳукумати Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан камида 350 маҳбусни озодликка чиқарди. Бу ҳақда 18 июль куни Daily Star нашри хабар берди.Нашрнинг маълумотларига кўра, озодликка чиқарилганлар орасида аксилҳукумат намойишлари иштирокчилари ҳамда террорчилик фаолиятига алоқадорликда гумон қилиниб қўлга олинганлар кўпчиликни ташкил қилган.Суриялик адвокат Мишель Шаммас бу маҳбуслар Дамасқдан 40 км узоқликдаги Адра қамоқхонасидан озодликка чиқарилганларини айтган. Уларнинг барчаси ўтган йилги президентлик сайловларидан кейин эълон қилинган умумий амнистия таъсири остига тушганлар.Суриянинг Миллий келишув масалалари бўйича вазири Али Ҳайдарнинг тушунтиришича, бу амнистия биринчи марта 2012 йилда қабул қилинган аксилтеррорчилик қонуни билан айбланган шахсларга нисбатан қўлланган.2014 йил 16 июлда Сурия президенти Башар Асад давлат раҳбари сифатида учинчи етти йиллик муддатга Дамасқда қасамёд келтирди. Асад Сурия тарихидаги биринчи сайловларда 88,7 фоиз сайловчиларнинг овозини олган.

 

Манба: Kun.uz

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217008
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24596