Шри-Ланкалик мусулмонларга 5000 нусха Қуръон ҳадя қилинди
26.5.2018 1998

Туркия Шри-Ланкага 5000 нусхада Қуръони Карим китобини ҳадя қилди. Мазкур хайрия Туркия диний ишлар жамғармасининг “Ҳадя Қуръон” лойиҳаси доирасида амалга оширилган.

Жамғарма томонидан тамил тилига таржима қилинган Қуръон нусхалари мамлакатнинг бир неча шаҳарлари, хусусан, Канди, Батикалана, Кинни ва Тринкомали аҳолисига тарқатилди.

Китобни топшириш маросими шаҳрлардаги масжид ва мадрасаларда бўлиб ўтди.

Туркия дин ишлари жамғармаси вакили Микаил Чолакнинг таъкидлашича, Шри-Ланка аҳолиси Туркия ва турк миллатига нисбатан жуда илиқ муносабатда. Мазкур лойиҳа мамлакат бўйлаб уч кун давомида амалга оширилган.

 

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217293
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24623