“Қуръон боғи”да шишали уй қурилади
7.10.2016 3983

    Дубай шаҳридаги “Қуръон боғи”да қурилаётган ноодатий шишали бино ва ғор боғнинг кўрки бўлиши кутилмоқда. Боғ Жанубий Испаниядаги таниқли андалус боғлари каби безатилади. Хабарда айтилишича, 60 гектарли ҳудудда 12 та боғ барпо этилади, унда Қуръони каримда зикр этилган ўсимликлар ундирилади.
     Шишали уй ва ғор нархи 27,2 млн АҚШ долларини ташкил этади. “Қуръон боғи”ни барпо этишдан мақсад, унда Қуръони каримда зикр этилган турли ўсимликлар билан одамларни таништириш ва Қуръон мўъжизаларини тушунтиришдир.

 

Манба: www.muslim.uz  

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217430
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24629