Қатарда халқаро Қуръони карим тиловати мусобақаси ўтказилади
26.11.2016 3852

    Қатар давлатидаги Қуръони карим бўйича “Шайх Жосим ибн Муҳаммад ибн Соний” мусобақаси ташкилий қўмитаси 2016 йилнинг 27 ноябридан 6 декабрига қадар пойтахт Доха шаҳрида ўтказиладиган халқаро Қуръони карим мусобақасини ўтказишга тайёргарчилигини якунлади.
     Мусобақа иштирокчилари турли давлатлардан Доха шаҳрига ташриф буюришни бошладилар, иштирокчилар якшанба 27 ноябрь кунига қадар Дохада ҳозир бўлишлари лозим.
     Мусобақада Осиё, Африка ва Европа қитъасидаги 21 давлатдан 37 нафар иштирокчи қорилар ғолиблик совринларини қўлга киритиш учун-рақобатлашади.
    “Биринчиларнинг-биринчиси” деб номланган мазкур халқаро Қуръони карим мусобақасида 21 давлат, булар Саудия Арабистони, Миср Араб Республикаси, Фаластин, Жазоир, Тунис, Иордания, Кувайт, Қатар, Сомали, Ливия, Судан, Баҳрайн, Марокаш, Мавритания, Бангладеш, Нигерия, Чад, Мали, Туркия, Малайзия ва Камерун давлатлари қорилари ўзаро рақобатлашади.
    Мазкур мусобақани ўтказишдан Аллоҳ азза ва жалланинг Китобини эъзозлаш, ёшларда Қурони каримни ёдлаш ва маъноларини англашга қизиқишни орттириш ҳамда Қатар давлатида ҳам бошқа давлатлардаги сингари Қуръони карим ҳофизларига қилинаётган хизматлар савиясини ошириш мақсад қилинган.

 

 

Манба: www.muslim.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217502
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24635