Мусулмон-баскетболчи АҚШнинг олий мукофоти билан тақдирланди
25.11.2016 3761

     Таниқли америкалик баскетболчи Карим Абдул Жаббор АҚШнинг олий мукофоти – Озодлик президент медали билан тақдирланди. Мукофотни спортчига Оқ уйда АҚШ президенти Барак Обама топширди. Шунингдек, мазкур медалга Билл Гейтс, актёрлар Роберт де-Ниро, Том Хэнкс, шунингдек, ижрочилар Дайана Росс, Брюс Спрингстон ва бошқалар сазовор бўлди.
      Озодлик президент медали ва Конгресс медали АҚШдаги энг олий фуқаролик мукофоти саналади. У АҚШ миллий қизиқишлари, хавфсизлиги ва тинчлигини таъминлаш ҳам жамият ривожи йўлидаги улкан хизматлари учун топширилади.
      Қайд этиш керакки, Карим Абдул Жаббар (кичик Фердинанд Льюис Алсиндор) Нью-Йоркда туғилган. 1971 йили исломни қабул қилган. У МБА тарихида очко тўплаш бўйича мутлоқ рекордчи (38387) бўлиб, 6 бор энг қимматбаҳо баскетболчи, деб тан олинган.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217537
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24637