Минога керамикали плиталар ётқизилмоқда
25.11.2016 3693

    Жорий ҳаж мавсуми ниҳоясига етгач, Саудия арабистони қироллиги зиёратчиларга кейинги мавсумда янада қулайлик яратиш мақсадида Ҳарам атрофи, Арафот, Муздалифа ва Мино водийсида кенг кўламли тозалик ва таъмирлаш ишларини бошлаб юборди. Айни кунларда Мино водийсидаги чодирларнинг ички қисмига керамикали плиталар ётқизилмоқда. Хизмат кўрсатувчи ширкат мутасаддиларининг маълум қилишича, ушбу лойиҳа 120 минг квадрат километрни қамраб олади. Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар Мино водийсидаги чодирларнинг учдан бир қисмига плиталар ётқизилган эди. Шунингдек, ушбу лойиҳа доирасида Мино водийсидаги таъмирталаб кондиционерлар қайта таъмирланади, яроқсиз ҳолга келиб қолганлари эса замонавий кондиционерларга алмаштирилади. Эслатиб ўтамиз, Мино водийсидаги чодирлар 1990 йилда Саудия арабистони ҳукумати тонидан қурилган эди. Ўшандан бери ҳар йили чодирлар янгилаб келинар эди. 1997 йилга келиб эса оловда ёнмайдиган матодан тайёрланган чодирлар ўрнатилди.

 

Манба: www.muslim.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217522
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24636