Машҳур футболчи Эммануэль Адебайор Ислом динини қабул қилди
26.11.2015 3901

    1984 йили 24 февралда туғилган “Тоттенхэм” жамоаси ҳужумчиси, асли тоголик Эммануэль Адебайор Ислом динини қабул қилди. У олдин насронийлик динига эътиқод қилган. Тақдир, воқеълик, дунёқараш ва тафаккур уни Ислом дини сари етаклади.
    Футболчи ўзининг хайрия ишлари билан саховатли футболчи номини олган. Жумладан, Адебайор ўз диёри – Тогода шифохона ва мактаб очган. Гана ҳукуматига сув тортиб берувчи 2 та ускуна тақдим этган. Ҳамда оғир касалга чалинган аёлнинг ҳаётини сақлаб қолишда ўз ҳиссасини қўшгани барчага маълум. Эммануэль мусулмон бўлгач, бу каби хайрли ишларда фаоллашиб, унинг кўламини янада кенгайтирди. У “Африка мусулмонларига ёрдам қўлини чўзинг” номли жамғарма ташкил этиб, бир қанча нуфузли ташкилотлар билан алоқани йўлга қўйди.

      Адебайор Қуръони карим маъноларини Инжил билан қиёслаб чуқур ўрганди ва насронийликдан Исломга ўтишининг 12 та сабабини келтирди:

 

Худо битта ва ҳамма ягона Худога итоат этиши даркор (Марк Евагелияси 6:4);

 

Исо (алайҳиссалом) чўчқа гўштини ўзи ҳам истеъмол қилмаганидек, бошқаларни ҳам ундан қайтарган (Левита 11:7);

 

Исо (алайҳиссалом) одамларни “Ассаламу алайкум” дея қарши олган ва бошқаларни ҳам шунга буюрган (Иоан Евангелияси 20:21);

 

Исо (алайҳиссалом) ҳам бирор сўз айтишдан олдин мусулмонлардек “иншоаллоҳ” деган;

 

Исо (алайҳиссалом) ҳам ибодат қилишдан олдин мусулмонлардек таҳорат қилган;

 

Исо (алайҳиссалом) ва ундан олдинги диндорлар ҳам пешоналарини саждага қўйиб ибодатни адо этишган (Матфей Евангелияси 26:39);

 

Исо (алайҳиссалом) ҳам Пайғамбаримиз Муҳаммад (саллолоҳу алайҳи васаллам) суннатларидек соқол қўйган;

 

Исо (алайҳиссалом) барча пайғамбарларни ҳақ деб билган (Матфей Евангелияси 5:17);

 

Исо (алайҳиссалом)нинг онаси Марям (розияллоҳу анҳо) ҳам муслималардек авратини ёпиб юрган (Тимофей Евангелияси 2:9);

 

Исо (алайҳиссалом) ва бошқа пайғамбарлар ҳам 40 кунгача рўза тутишган (Даниил 10:2-6 ва Матфей Евангелияси 4:1);

 

Исо (алайҳиссалом) 8 кунлик чақалоқ пайтида суннат қилинган (Лука Евангелияси 2:21);

 

Исо (алайҳис салом) оромий тилда сўзлашган бўлиб, Аллоҳ сўзини Илаҳ деб айтган.

 

      У газетага берган мақоласида “Энди айтинглар, ким Исо (алайҳиссалом)нинг ҳақиқий давомчиси, албатта, улар мусулмонлардир”, дейди. Оддий спортчининг алломалардек тарихий ҳужжат ва илмий далиллар асосида шунча ўхшашликни келтиргани таҳсинга сазовордир.



Азизхон ҲАКИМОВ тайёрлади. / www.muslim.uz /

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217385
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24629