Макка яқинидаги тиқилинчда 14 нафар ҳиндистонлик ҳалок бўлди
25.9.2015 3461

    Саудия Арабистонининг Макка шаҳри яқинидаги Мино водийсида юзага келган тиқилинчда энг камида 14 нафар ҳиндистонлик ҳалок бўлди, дея хабар берди Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж 25 сентябрь куни.
   “Бизнинг Жиддадаги бош консуллигимиз тиқилинч вақтида 14 кишининг ҳалок бўлганини хабар қилди. Жароҳат олган 13 киши шифохонада”, - дея маълум қилди вазир ўзининг Twitter микроблогида. Унинг сўзларига кўра, маҳаллий ҳукуматга ҳиндистонлик кўплаб кўнгиллилар кўмак кўрсатишмоқда, жасадлар шахсини аниқлаш жараёни бошланди.
   Эслатиб ўтамиз, фожеа 24 сентябрь куни эрта тонгда Макка яқинидаги Мино водийсида содир бўлди. Иккита улкан одамлар оқими чодирлар шаҳарчасидан шайтонга тош отиш амали бажариладиган ҳудудга элтадиган йўлдаги чорраҳада тўқнаш келиб қолган. Кўчалар кесишмасида улкан тиқилинч вужудга келиб, натижада 717 киши ҳалок бўлди, энг камида 863 зиёратчи жароҳатланди.
    Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз Ал-Сауд ҳаж пайтида юз берган кўплаб инсонлар ўлимига олиб келган фожиалар ортида ҳажнинг ўтказилиш тартибини қайта кўриб чиқишга буйруқ берди.



 

www.kun.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218890
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98165
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47187
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45652
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24752