Мадинаи Мунаввара зиёратчиларни қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда
2.6.2016 2904

   Мадина шаҳри Санитария хизмати Рамазон ойида Умра зиёратига ташриф буюрувчи ибодатчиларни кутиб олишга тайёргарлик кўрмоқда. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳри озодалиги учун бириктирилган ходимлар сони 30%га ортган. Шаҳарнинг соғлиқни сақлаш ва транспорт соҳалари назорат этилмоқда. Жумладан, ҳозирда шаҳарнинг барча савдо шаҳобчалари, кафе ва ресторанларда маҳсулотлар сифати, санитария ҳолати юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
   Мадинаи Мунаввара Сув хўжалиги бошқармаси "Масжидун Набавий" атрофи ҳамда меҳмонхоналарда жойлашган зиёратчиларга ичимлик сувини узлуксиз етказиб берилишига кафолат бермоқда. Мадина ҳокими шахзода Файсал бин Салмон Муборак Рамазон ойига тайёргарлик жараёнини шахсан ўзи кузатиб бормоқда.
     Таъкидлаш лозим, 2016 йилда Рамазон ойида Ўзбекистондан 672 нафар зиёратчилар Иншааллоҳ Умра зиёратини адо этадилар.

 

 

www.vakillik.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217516
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24636