Линдси Лохан исломни қабул қилдими?
Голливуд юлдузи Линдси Лохан айни кез миллионлаб мусулмонлар эътиборида бўлиб турибди. Гап шундаки, актриса Instagram`даги саҳифасини қайта таҳрирлаб, барча маълумотларни ўчириб ташлади. Ҳозирда у микроблогда мусулмонларга ҳос тарзда “Ассалому алайкум”, “Ва алайкум ассалом”, деб саломлашмоқда.
Бутун дунёдаги мусулмон интернет фойдаланувчилари уни янги ҳаёт, янги йўл билан табриклаб, изоҳлар қолдиришмоқда. Қайд этиш керакки, актриса анча вақтдан буён ислом дини ва унинг қадриятлари билан қизиқиб келади.