Кўҳна тамаддун ўлкасида Қуръон музейи
16.3.2016 3380

    2015 йил давомида Татаристоннинг Булғор ва Свяжска вилоятларидаги тарихий-диний обидаларни тиклаш учун 809 млн рубл ажратилди. Ушбу маълумот Қозон шаҳрида ўтказилган "Қайта тикланиш" фонди васийлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида эълон қилинди. Учрашув Татаристон Республикаси давлат маслаҳатчиси Минтимер Шаймиев раислигида ўтказилди.
    Шунингдек фонд вакиллари 2015 йил давомида Булғор вилоятида олиб борилган археологик қазишмалар натижасида бир қатор қимматли обектлар аниқланганлигини қайд этишди. Олдиндаги асосий вазифалардан бири - Қуръон музейи қурилишини яқин кунларда якунлашдир. Қурилиш ишлари 21 май санасига қадар якунланиши режалаштирилган. Музей экспозициясидан турли йилларда чоп этилган ва кўчирилган Қуръони карим ва бошқа китобларнинг қадимий нусхалари жой олади. Бундан ташқари шахсий тўпламлардаги нодир китоблар ҳам намойиш этилади.
    Қайд этиш лозим, 2015 йил давомида Булғор вилоятига 350 мингдан ортиқ сайёҳ ташриф буюрган.

 

 

www.vakillik.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218624
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98115
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47141
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45555
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24735