Камбоджада Қуръон карим мусобақаси бўлиб ўтди
18.11.2015 3635

      Камбоджадаги Дин ишлари бўйича олий кенгаш “Таҳфизул Қуръон” халқаро ҳайъати билан ҳамкорликда 134 нафар талаба йигит-қизлар иштирокида Қуръон мусобақасини ташкиллаштирди. Мусобақа шартига кўра, иштирокчилар Қуръони каримнинг 30, 20, 15, 10, 5 ва 3-пораларини ёддан ўқиб беришлари керак эди. Уларнинг чиқишларини Шайх Ҳусайн Али Босаид бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати аъзолари баҳолаб боришди.
   Тадбирда Камбоджа Бош муфтийси Шайх Қамариддин бин Юсуф (раис), муфтий ўринбосари Закариё Адам, шунингдек, бир қанча мутасадди ташкилот вакиллари ва хорижий давлат элчилари иштирок этишди.
    Мусобақа сўнгида, Камбоджа Бош муфтийси ғолибларни қутлаб, Қуръони Каримни янада пухта ўрганишга чақирди. Шунингдек, танлов ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдирди.
    Тадбир сўнгида ғолиб ва иштирокчиларга мукофот ва эсталик совғалари топширилди.



Илёс Аҳмедов тайёрлади.  / www.muslim.uz /

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217150
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24610