ЖОНИВОР СЎЙИЛИШИГА ДОИР
6.2.2016 3919

     Голландиянинг бир миллиондан ортиқ мусулмон аҳолиси кундалик ишни ўз дини ва урф-одатига кўра амалга оширади. Масалан, туя, мол, қўй ва эчки каби жонивор гўштини фақат “Бисмиллаҳ” ила сўйилганини истеъмол қилади. Нидерландлар “Ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш” ўнг қўл партияси бундай сўйиш жониворни қийнаши, уни бир зумда ўлдирадиган ток ёки бошқа замонавий услубдан фойдаланиш кераклигини таъкидлайди.
    Лекин мусулмонлар уюшмаси раҳбарияти бунга ўз мулоҳазасини билдирди: “Биринчидан, Иброҳим Халилуллоҳ ўргатганларидек, Аллоҳ таолога ҳамд айтган ҳолда пичоқ билан жонини узиш лозим. Иккинчидан, унинг ўз одоб ва қоидаси бор. Ҳар ким бу ишга қўлини урмасдан “чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин” деган нақлга амал қилиш жоиз. Учинчидан, қассоб қурбонлик қилаётганда пичоқни айнан икки йўғон томирини баробар узади. Натижада жонивор қирқ сонияга бормасдан енгилгина жони узилади. Тажриба ва таҳсилотга кўра, энг азиятсиз сўйиш Ислом динида мукаммал акс эттирилгани шубҳасиз.

 


Азизхон ҲАКИМОВ тайёрлади.

 

www.muslim.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217173
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24613