Ислом тараққиёт банкининг ажратмалари
17.1.2017 4135

    Саудия Арабистонида ўтказилган Ислом тараққиёт банкининг 316-йиғилиши доирасида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)га аъзо давлатларнинг бир қатор мамлакатларидаги лойиҳаларни молиялаштирган 853 миллион доллар миқдорда маблағ ажратиш тасдиқланди. Бу ҳақда muslim.uz хабар беради. 
   Гвинея Республикасида йўл қурилиши лойиҳаси учун 208 млн. БАА да қуёш энергетикаси лойиҳасининг учинчи босқичини амалга ошириш учун 170 млн. Баҳрайнда альюмин заводи учун 105 млн. Марокашда қишлоқ тараққиёти лойиҳаси учун 94 млн. Сенегалда безгак касаллигига қарши кураш учун 92,3 млн. Тогода йўл қурилиши учун 91,5 млн. Жибутида давлат шифохонаси қурилиши учун 60 млн. Чадда қуёш энергетикасини ривожлантириш учун 8 млн ва бошқа шу каби лойиҳаларга йўналтирилиши кўзда тутилган.
   Маълумот ўрнида, Ислом тараққиёт банки ҳижрий 1395 йили Шаввол ойининг 15-санасида, милодий 1975 йилнинг 20 октябрида Саудия Арабистонида ташкил топган бўлиб, бош мақсади – Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар иқтисодиётини ривожлантиришга кўмаклашиш, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш, шунингдек аъзо давлатлар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашдан иборатдир.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218650
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98121
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47145
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45565
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24739