Инновацион жойнамоз ихтиро қилинди
Ҳозирги кунда Маккаи мукаррама томонини кўрсатадиган кўплаб техника жиҳозлари ишлаб чиқилмоқда. Жорий йилда Маҳмуд исмли дизайнер томонидан ажойиб жойнамоз ихтиро қилинди. Унинг ўзига хос жиҳати шундаки, жойнамоз айлантирилганда Макка томонга қараган заҳоти махсус чироқлар ёнади. Унга ўрнатилган электрон компас қиблани аниқ кўрсатади. Намозхон чалғимаслиги учун биргина тасма билан чироқларни ўчириш ҳам мумкин.
Ушбу мосламали жойнамоз одам номаълум ерда турганида қиблани топиш учун жуда қўл келади. Ҳозирча ундан фақат икки дона ишлаб чиқарилди. Баҳоси беш - юз доллар. Мутахассислар кўплаб мижозларни ўзига жалб қилишини тахмин қилишмоқдалар.
www.muslim.uz