Гўзал тарбия
28.9.2018 2838

Бир кун ёнимга Қуръондан таҳсил истаб бир болакай келди. Болакайга бир разм солгач, мен ундан сўрадим:

- Қуръондан бирор сурани ёддан биласанми?
- Ҳа.
- Аммадан Қуръонни 30 охирги қисмидан биласанми?
У ўқиб берди.
- Таборак сурасини биласанми? Уни тиловатига лол қолган эдим. Яна бир тиловат эшитиш истагида ундан нахл сурасини сўрадим. Ва қарангки уни ҳам ёддан билар эди. Энди яна бир имтихон учун болакайдан узун суралардан бўлмиш бакара сурасини сўрадим. У Бакара сурасини ўқий бошлади. Болакай сўраларни шундай гўзал ва тиниқлик билан ўқиб бердики ман лол қолган эдим.

- Ўғлим Қуръонни тўлиқ биласанми?
- Ҳа.
Эртага отаси билан келишини сўрадим. Шундай оқил ва илмли фарзандга ким ота эканлигини кўргим келди. Аммо уни падарини кўргач яна ҳам ҳайрон бўлиб қолдим.
У суннатга ергашган одамга ўҳшамас эди.
У мени хайронлигимни кўриб:
Мани шундай фарзандни отаси эканлигимга ишонмаятганингиз кўриниб турибди. Хозир сизга ҳаммасини тушунтириб бераман.
- Бу болани орқасида 1000 нафар эркак ўрнини боса оладиган одам турибди. Мани 3 нафар ўғлим бор. Ҳар бири ҚУРЪОНни ёддан билади. 4 ёшли қизалоғим ҳам бор. Қизалоғим "Амма" қисмини ёдлаган.

- Қандай қилиб?
- Аёлим фарзандларимиз гапиришни бошлашганида уларга Қуръон ёдлатишни бошлайди ва албатта фарзандларимизга мақтовлар ва самимий сўзлар билан далда бўлади. Болаларимиздан қайси бири биринчи бўлиб ёдласа, ўша фарзандимиз кечки таомдан нима ейишини ўзи танлайди.

Ким биринчи бўлиб қайтариб берса, дам олиш кунлари қаерга боришимизни танлайди. Биринчи бўлиб Қуръонни битирган эса, таътилни қаерда ўтказишимизни танлайди.

Аёлим Қуръон ёдлашда улар орасида рақобат руҳини тарбиялайди...

Мана солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл шудир!

Интернетдаги материаллар асосида тайёрланди.



Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217446
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24633