ЭНГ КИЧИК КУТУБХОНА
6.2.2016 3298

    Уяли телефонларнинг такомиллашиб бориши натижасида Британиянинг қизил рангли телефон шаҳобчалари тарихга айланиб қолмоқда. Лекин улар ахлатхоналарга ташланмаяпти. “British Telecom” алоқа ширкати ушбу шаҳобчаларни истаган кишиларга сотяпти. Баъзи харидорлар душхона, омборча ёки пойафзал тозалайдиган жой сифатида фойдаланишаётир. Уэстбери Мэндип шахарчасининг аҳолиси эса улардан бирини рамзий 1 фунт нархида сотиб олиб, туну кун ишлайдиган, дунёдаги энг кичик кутубхонани ташкил қилишди.
   Деворларини китоб жавонига мослаштириб, диск ва DVDларга тўлдиришди. Кутубхона каталогида 100 дан ошиқ мавзулар бор. Бу ерда кутубхоначини учратмайсиз, ҳамма нарса онгли китобхонлар учун мўлжалланган. Одамлар уйдан олиб келинган китоблар билан кутубхонани тўлдиришади, ўз навбатида, қайтариш шарти билан олиб кетишади. Минг нафарга яқин аҳоли орасида кутубхона аллақачон тилга тушган. Баъзан китоб олиш учун навбатда туришга тўғри келмоқда.

 


Азизхон ҲАКИМОВ тайёрлади

 

www.muslim.uz 

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217187
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24614