Дунёнинг “энг ҳушёр” мамлакатлари етакчилари мусулмон давлатларидир
10.8.2018 2651

Британиянинг The Spectatоr нашри мамлакатлардаги аҳолининг киши бошига ичадиган алкоголь ичимлиги бўйича рейтинг натижаларини эълон қилди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур рейтингга барча талабларга жавоб ерган 18 тагина давлат кира олган.

Одатдагидек, энг кам алкоголь истеъмол қилувчи давлатлар қаторига таркибида мусулмонлар кўпроқ истиқомат қиладиган мамлакатлар кирган.

“Энг ҳушёр” мамлакатлар рўйҳатининг етакчиси Саудия Арабистони бўлиб, ундаги аҳолининг киши бошига бир йилда ўртача 20 гр алкоголь тўғри келар экан.

Иккинчи ўринда Индонезия бўлиб, у ердаги аҳоли бир йилда киши бошига ўртача 600 гр алкоголь истеъмол қилади. Учинчи ўринни эса, Туркия эгаллади. У ердаги йиллик алкоголь истеъмоли миқдори 2 литр экан.

Дунёнинг “энг сарҳуш” давлатлари рўйҳатининг етакчиси эса, Россия бўлди. Бу ерда аҳолининг йиллик киши бошига истеъмол қиладиган алкоголь миқдори 15.1 литр экан. Кейинги ўринларни Франция-Австралия (12.2л) ва Ирландия (11.9л) эгаллаган.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217363
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24629