ДИНЛАРАРО МУЛОҚОТ МУКОФОТИ СОВРИНДОРИ
18.11.2015 3652

    1927 йилда суриялик диншунос олим Муҳаммад Нофеъ Шалабий томонидан турли динга мансуб олимларни ҳамкорликка чақириш мақсадида “Динлараро мулоқот” мукофоти таъсис этилган эди. Мукофот – Самовий динлараро муносабатлар мавзусида тадқиқот ишлари олиб борадиган мусулмон бўлмаган академик, профессор-ўқитувчи ва тадқиқотчиларга топширилади.
   Бу йил мазкур мукофотга Германиянинг Ганновер шаҳридаги “Лейбниц” университети профессори, академик Питер Антс сазовор бўлди. Унга ушбу мукофот Германиядаги Ислом архившунослигига асосланган марказий институт ҳайъати томонидан топширилди.
    Академик Питер Антс ислом ва христиан динлари ўртасидаги муносабатлар соҳасида кўп йиллардан бери илмий тадқиқот олиб боради. У 1973 йилдан 2012 йилгача Германиянинг Ганновер шаҳридаги “Лейбниц” университетида “Ислом шариати” факультетида мударрислик қилган. Унинг турли динлар фаолиятига оид бир қанча илмий тадқиқот асарлари мавжуд.

 

 

www.muslim.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217110
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24608