БМТ Трампни исламофобияга қарши курашга чақирди
БМТнинг Олий комиссари Зайд Раад ал-Хусайн АҚШ президенти Дональд Трампни этник ёхуд диний кўринишдаги барча келишмоқчиликларни бартараф қилишга чақирди.
"Одамларнинг миллати ва эътиқодидан қатъий назар мигрантларнинг АҚШ фуқароларига қараганда кўпроқ жиноят содир этаётгани ҳақидаги маълумотлар жамиятга салбий таъсир ўтказади ва нафрат жиноятларнинг янада кўпайишига сабаб бўлади. Бу гап нафақат мусулмонлар, балки мексикаликларга ҳам тааллуқли", - дейди у.
Ал-Хусайн ўз сўзида Америка ҳукуматининг мамлакатга 6 та мусулмон давлат фуқароларини киритмаслик ҳақидаги миграцион сиёсатини ҳам қоралади.
Islam-today