БАА дунёнинг энг хавфсиз мамлакати деб топилди
Бирлашган араб амирликлари турли жиноятлар, ўғрилик ва жинсий зўравонликларнинг камлиги нуқтаи назаридан энг хавфсиз мамлакат деб тан олинди. Бу ҳақида мамлакатнинг Миллий кенгаши йиғилишида Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.
Халқаро ташкилот томонидан ўтказилган сўровда 98,6 фоиз фуқаро ўзларини ҳатто тунда ҳам хавфсиз ҳис қилишларини билдиришган. Ёнғин хавфсизлиги бўйича БАА Японияни ортда қолдириб, рўйхатнинг 1-поғонасидан ўрин олди. Йўл транспорти ходисалари бўйича кўрсаткичлар рейтингида 7-ўринда қайд этилган. Маълумотларга кўра, ўтган 2017 йилда йўл транспорти ҳодисаси оқибатда 5 нафар одам вафот этган.
Islam-today