АҚШнинг Айова университетида “Ислом дини билан танишиш” ҳафталиги ўтказилди
19.4.2018 2351

АҚШнинг Айова университети мусулмон талабалари жамияти Ислом билан танишиш ҳафталигини ўтказишди. Ҳафталик давомида университетдаги ўзга дин вакилларини Ислом динидаги гўзал анъана ва одатлар билан таништириш учун бир неча тадбирлар уюштирилди. Шулардан бири муслима талаба қизлар ташкиллаштирган “Ҳижобланинг” номли тадбир бўлди.

Тадбир давомида муслима талаба қизлар бошқа диндаги дўстлари ва тенгдошларига рўмол ўрашди ҳамда уларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

Ана шу тадбирда иштирок этган талабалардан бири Дейдра Биверс бу ҳақда шундай дейди: “Мен аввалари муслима қизларни кўрганимда уларга ачиниш билан қарадим. Ҳуддики, уларни бу либосларни кийишга мажбурлашгандек. Лекин ўзим ҳам ушбу либосни кийиб кўргач, унинг қулайлигини ҳис қилдим ва ўзимни қизиқтирган саволларимга жавоб топдим”.

“Менимча, атиги бир кун бировнинг ўрнида бўлиб кўриш, унинг ҳис – туйғуларини ҳис қилиш жуда ҳам қизиқ ва фойдали деб ўйлайман. Бу Исломдаги аёллар борасидаги одамларнинг адаш тахминларини тўғрилашнинг энг яхши усули деб ўйлайман”, дейди жамият раҳбари Салма Хайдер.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217100
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24608