Қарийб ярим миллион суриялик қочоқ ўз уйига қайтди
2.7.2017 2866

Йил бошидан буён ярим миллонга яқин суриялик қочоқ ўз ватанига қайтишга муваффақ бўлган. Бу ҳақида БМТнинг қочоқлар бўйича бошқармаси маълум қилди. Сурияликлар асосан Алеппо, Хама ва Дашашқ провинцияларига қайтган.

Агентлик расмий вакилининг маълум қилишича, қўшни давлатларга ўтиб кетган қочоқлардан 31 минг нафари ҳам ўз уйига қайтишга муваффақ бўлган. Аммо бу рақамлар кўп эмас. Чунки Суриянинг қўшни мамлакатларида 5 миллионга яқин суриялик қочоқлар бор. Ҳуқуқшуноснинг фикрига кўра, ватанга қайтишнинг асосий сабабларидан бири яқинлар ҳолидан хабар олиш, шахсий мулкини текшириш ва кам вазиятларда мамлакатдаги зўравонликнинг озайгани”дир.

Айтиш керакки, аввалроқ БМТнинг Сурия бўйича махсус элчиси Стефан Де Мистур “мамлакатда зўравонлик камайгани ва кўп шаҳарларга ҳаёт қайтгани” ҳақида маълум қилганди.

Элатиб ўтамиз, Суриядаги урушларда шу пайтгача 320 минг одам ҳалок бўлган ва бир неча миллион одам ўз уйини тарк этган.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217444
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24632