Англияда мусулмонлар сафи кенгаймоқда
6.3.2017 3364

   Британия мусулмонлар кенгаши маърузасида Англия ва Уэльсдаги мусулмонлар сони кейинги ўн йил ичида миллиондан ошгани айтилган. Маърузада таъкидланишича, бу ердаги мусулмонлар сони 2001 йилда 1.5 млн. бўлган, 2011 йилга келиб эса 2.7 млн.га етган. Расмий маълумотларга кўра, Англия ва Уэльсда аҳолининг исломга кириши бошқа ерлардагиларга нисбатан жадал бораётир. Бунинг устига мусулмонлар ўртасида туғилиш катта ва қариялар сони ҳам камчилик. Мусулмон аҳолини бошқа аҳоли билан қиёслаганда бошқаларнинг бешдан бири 15 ёшдан кичик бўлса, мусулмонларнинг учтадан биттаси ўн беш ёшдан кичикдир. Кекса авлод масаласига келганда, аҳолининг бошқа вакиллари 16 фоиз бўлгани ҳолда мусулмон аҳоли 4 фоизни ташкил этади. Британия мусулмонлар кенгаши маълумотига кўра, мусулмонлар 2011 йилда ҳам умумий ҳисобда жуда камчилик бўлган – умумий аҳолининг 20 фоизини ташкил қилган. Бу кўрсаткич британияликларнинг оммавий ишончига зид келади. Кейинги ўтказилган тадқиқотлар кўрсатишича, мусулмонлар бундан тўрт баробар кўп. Англия ва Уэльсдаги мусулмонларнинг ярми – маҳаллий аҳоли вакиллари ва деярли (73%) ўзларини британиялик деб ҳисоблайди.
   Британия мусулмонлар кенгаши таъкидлашича: “Ушбу маъруза мусулмон аҳолини статистик нуқтаи назардан ўрганишга қаратилган дастлабки тадқиқот ишидир”. Бундан ташқари, ташкилот вакилларининг хабар беришича, ҳукумат ва сиёсий арбоблар маърузанинг айрим пунктларига эътибор қаратишлари керак. Маърузада мусулмон жамиятининг турар жой ва ижтимоий тенгсизлик борасидаги муаммоларини ҳал этиш лозимлиги айтилган.
   Буюк Британия бош вазири Ник Клегг маърузага жавобан: «Ҳар бир инсон келиб чиқиши ва ижтимоий аҳволига қарамасдан тенг ҳуқуқлилик ва фаровон ҳаёт кечиришга ҳақли. Ҳеч шубҳасиз, Британия мусулмонлари мамлакатнинг гуллаб-яшнашига катта ҳисса қўшиб келмоқда. Ана шу тадқиқот сабаб бўлиб, биз кўплаб инсонларни иш билан, уй-жой билан таъминлаш борасида ҳамкорлик қиламиз», деди.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218969
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98178
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47197
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45676
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24758