Аляска суди мусулмон маҳбусларга чўчқа гўштидан таом берилмаслиги ҳақида қарор қабул қилди
26.5.2018 2482

АҚШ Федерал суди Алясканиннг Анкориж қамоқхонаси раҳбариятига Рамазон ойида мусулмон махбусларга чўчқа гўштидан таом бермасликлари ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда маҳбуслар номидан судга ариза берган Америка-Ислом муносабатлари кенгаши (CAIR) хабар берган.

Вакилларнинг маълум қилишича, суд қамоқхона маъмуриятига мусулмон маҳбусларга чўчқа гўштидан таом беришни тақиқлаганини ва Рамазон ойида барча маҳбусларни давлат стандартига мувофиқ тўлиқ озиқ-овқат билан таъминлаши шартлигини белгилаган.

Аризада кўрсатилишича, Анкориж қамоқхонасидаги маҳбуслар 18 соат давомида еб-ичишдан тийиладилар. Лекин кун сўнггида атиги 1100 калорияга тенг егулик оладилар холос. Ваҳоланки, эркак киши бир кунда ўртача 2500 калорияни истеъмол қилиши зарур. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари бу билан мусулмонларнинг диний эътиқод эркинлигига амал қилинмаётгани ва ушбу қонунни бузганлиги учун қамоқхона маъмурияти товон пули тўлаши зарурлигини билдиришган.

 

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217239
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24617