Қочаётган муҳожирни оёғидан чалган журналист қиз қамалди
14.1.2017 4320

   Фарзандини кўтариб югуриб кетаётган муҳожирни оёғидан чалиб, бутун дунёнинг нафратига мубтало бўлган венгриялик журналист қизга қамоқ жазоси тайинлади. Суд N1TV интернет-телеканали журналисти бўлган Петру Ласлога 3 йил муддатга шартли қамоқ жазоси берди.

 

   Журналист ўзини ҳимоя қилмоқчи эканини таъкидлаган бўлса-да, видеотасвирлар бунинг аксини тасдиқлаган. Мазкур воқеа 2015 йилда мамлакатнинг жанубий қисмидаги қочоқларни қабул қилиш пунктида содир бўлганди. Ушбу видеотасвир интернет тармоғига жойлангач, жуда катта норозиликларга сабаб бўлди. Бундан ташқари журналист қизнинг бошқа бир тасвирларда қочоқларни суратга олаётиб, тепаётган кадрлари ҳам тарқалди. Шундан сўнг, журналист аёл ишдан ҳайдалди ва 2016 йилнинг сентябрь ойида “Безорилик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди. 

 

   Айтиш керакки, чалиб йиқитилган одам кейинроқ Испаниядаги футбол мактабларидан бирига ишга қабул қилинди.

 

Islam Today

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217268
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24622