БМТ Афғонистон аҳолиси учун инқироз call- марказини очди
22.9.2018 2459

БМТ Афғонистон аҳолиси фавқулодда вазиятларда ёрдам олиш учун ариза топшириши мумкин бўлган Кобулдаги инқироз чақирув марказини очди. Жанглар, табиий офатлар, оиладаги зўравонлик ёки бошқа қийинчиликларга дуч келганларнинг ҳаммаси бу ерга қўнғироқ қилишлари мумкин.

Афғон телевидениясининг " Tolo News " телеканалига кўра, марказга мобил алоқа операторидан қатъий назар, Афғонистоннинг исталган жойидан, яъни 410 рақамини терган ҳолда қўнғироқ қилиш мумкин. Бундай холатларда қўнғироқ бепул бўлади.

Қўнғироқлар бир нечта тилларда гапирадиган операторлар томонидан жавоб қилинади, уларнинг тўрттаси аёллардир. Ҳар бир мурожаатнома рўйхатга олинади ва тегишли агентликка йўналтирилади ҳамда уни амалга ошириш БМТ вакиллари томонидан назорат қилинади. Таъкидлаш жоизки, бу БМТнинг дунёдаги иккинчи лойиҳаси. Биринчи чақириқ маркази 2014 йилда Ироқда очилган.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217637
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24649