Москва вилоятида янги масжид очилди
18.6.2018 2815

Москва вилоятининг Солнечногорск туманида «Нурулла – Свет Аллаҳа» масжиди илк бор ўз бағрига мусулмонларни чорлади.

ТАСС ахборот агентлиги тарқатган хабарга қараганда, тантанали очилиш маросимида Солнечногорск раҳбари ва РФ ДУМ вакили Равиль Гайнутдин иштирок этди.

Масжиднинг умумий майдони 400 квадрат метрни ташкил этади. Бу ерда бир пайтнинг ўзида 450 киши намоз ўқиши мумкин. Асосий хонақоҳдан ташқари ертўлада ҳам иккита хона намозхонлар ихтиёрида бўлади.

Бундан ташқари бу ерда аёллар намозхонаси ва мадраса ҳам фаолият кўрсатади. Таъкидланишича, бу Москва вилоятидаги саккизинчи масжиддир.

 

Манба: azon.uz

 

 

 

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217252
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24618