2017 йилги Ислом маданияти пойтахти эълон қилинди
24.1.2017 4118

   Ислом ҳамкорлик ташкилотининг таркибий тузилмаси ҳисобланган Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Халқаро ислом ташкилоти – ISESCO томонидан, Эрон ислом республикасининг Машҳад шаҳри, 2017 йилда ислом маданиятининг пойтахти, деб эълон қилинди деб хабар беради muslim.uz 
   Жорий йилнинг 24 январь куни Машҳад шаҳрида ўтказиладиган тантанали анжуманда АйСЕСКО ташкилотининг Бош директор ёрдамчиси Амина ал-Ҳажарий қатнашиб, ташкилот Бош котибининг маърузасини ўқиб эшиттиради.
   Шунингдек, Амина ал-Ҳажарий 23 январь куни анжуманни ўтказишга мутасадди бўлган ташкилий қўмита билан ҳам йиғилиш ўтказади. У ўз ташрифи доирасида, Машҳад шаҳридаги қатор маданий ва маърифий марказларнинг очилиш маросимида ҳам иштирок этишни режалаштирган.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217262
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24619