Қочоқларга меҳрибон давлатлар рейтинги тузилди
30.5.2016 3752

   Amnesty International халқаро ҳуқуқ ташкилоти қочоқларга меҳрибонлик билан муносабатда бўлаётган мамлакатлар рўйхатини тузиб чиқди. Бу рўйхатдан 27 мамлакат ўрин олди. Рейтингни Германия бошқариб турибди.
    Ўтказилган сўров натижаларига кўра, Германия фуқароларининг 80 фоизи қочоқларни ўз мамлакатларига қабул қилишга хайрихоҳлик билдирган. Экспертларнинг фикрича, рейтинг шуни тасдиқладики, европаликларнинг кўпчлиги мигрантларга негатив муносабатда деган қарашлар айни ҳақиқатга мос эмас.
   Сўровда қатнашганларнинг 73 фоизи турли сабабларга кўра ҳаёти хавф остида бўлган инсонлар бошқа мамлакатлардан нажот излашга ҳақли, деб билади. Германия ва Испанияликларнинг 90 фоизи буни ёқлаган.
      Россия, Таиланд, Туркияликларнинг эса 50 фоизи бу фикрни қўллаб-қувватлаган. Буткул қарши бўлганлар миқдори сўровда қатнашган респондентларнинг 17 фоизини ташкил этган.

 

www.islam-today.ru 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217516
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24636