Маккада қўшимча 1000 та кузатув камераси ўрнатилди
29.5.2016 2753

    Саудия Арабистони ҳукумати Маккадаги ҳаж маросимлари адо этиладиган жойларда видеокузатувни максимал даражада кўпайтиришга қарор қилди. Мино водийсига, ўтган йили 2200 нафар зиёратчи қурбон бўлган минтақага мингдан ортиқ камера ўрнатилди.
    Минглаб одамлар оқими 150 та кузатув миноралари орқали назорат қилинади. Шунингдек, зиёратчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида муқаддас жойлардаги ҳаракат йўналишларига янги қоидалар киритилди.
    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда келаётган Ҳаж мавсуми сўнгги ўн йилликдаги энг жазирама мавсум бўлиши кутилаётгани ҳақида ахборотлар тарқатилди. Маълумотларга кўра, соядаги ҳарорат плюс 50 даражага етиши мумкин, деб ёзади islam-today.ru сайти.

 

 

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217515
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24636