ИШИДГА АЪЗО БЎЛИШ ҲАРОМ
22.7.2015 4743

     Судан уламолари ҳайъати Бош котиби Муҳаммад Усмон Солиҳ, ислом динини ниқоб қилиб, бегуноҳ инсонларни, жумладан, ёш болалар ва аёлларни ваҳшийларча ўлдираётган ИШИД террорчи ташкилоти ва шу каби ҳар қандай бузғунчи гуруҳларга аъзо бўлиш ҳаром экани ҳақида фатво чиқарилганини маълум қилди.
    Шунингдек, Муҳаммад Усмон Солиҳ журналистларни қизиқтирган айрим саволларга ҳам жавоб берди. Жумладан, нега суданлик айрим ёшлар мазкур террорчи ташкилотга аъзо бўлиб қолаётгани борасида берилган саволга жавоб берар экан, адашган аксарият ёшларнинг оталари Судандан ташқарида яъни хорижда хизмат қилишини, шу сабабли улар яхши тарбия олмаганини таъкидлади.
      Суҳбат сўнгида Судан уламолари ҳайъати ёшларни нотўғри йўлдан қайтариш, экстремизм ва терроризмнинг барча кирдикорларига қарши курашиш ҳамда улар онгига соф ислом дини таълимотларини сингдириш борасида тинимсиз ҳаракат қилаётгани маълум қилинди.

 

Манба: Muslim.uz

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217287
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24622