Charlie Hebdo суриялик Айлонни тасвирлаб ишлаган карикатураси учун танқид қилинди
15.9.2015 5099

   Францияда чоп этилувчи Charlie Hebdo журнали яқинда соҳилбўйида ўлик ҳолда топилган Айлон исмли 3 ёшли суриялик қочқин болага ишлаган бир қатор карикатуралари учун танқид қилинди. Журналда чоп этилган карикатуралардан бирида чўкиб кетган боланинг сурати ва “Манзилга жуда яқин қолганди” деган ёзув тасвирланган, деб хабар бермоқда The Mirror нашри.
   Яна бошқа бирида “Европа насроний эканлигининг исботи” деган сарлавҳа билан чўкаётган боланинг ёнида сув устида турган Исо масиҳ қиёфасидаги эркак ва “Насронийлар сувда юра олади” ва “Мусулмон болалар эса чўкади” деган ёзувлар акс этган.
   Британиялик ҳуқуқшунос Питер Херберт ўзининг твиттердаги блогида журнални “Франциянинг маънавий тубанликка ботганини” акс эттирувчи “ирқчи, ксенофоб” журнал деб атади.
   Херберт у томонидан бошчилик қилинадиган қора танли адвокатлар уюшмаси Халқаро жиноий судга журнал устидан шикоят аризаси беришини қўшимча қилиб ўтди.
   Бундан аввал Charlie Hebdo 2014 йил март ойида йўқолиб қолган Boeing самолётига карикатуралар чоп этган эди.

 

 

www.kun.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218729
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98136
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47155
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45599
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24741