Бирмингемда топилган Муҳаммад алайҳисалом даврига оид Қуръонни зиёрат қилувчилар оқими кутилмоқда
26.7.2015 4324

    Бирмингем Марказий масжиди имомининг фикрича, Британия қироллигининг барча бурчагидан яқинда олимлар топган Муҳаммад алайҳисалом даврига оидлиги эҳтимоли катта бўлган Қуръонни кўриш учун келувчилар сони кўпаяди. Бу ҳақида The Washington Post ахборотига таянган ҳолда Inopress.ru хабар бермоқда.
    Эслатиб ўтамиз, Бирмингем университетининг Яқин Шарқ китоблар жамланмасида ётган ушбу қўлёзманинг ёшини билиш учун Оксфорд лабораториясида радиоуглерод усули ёрдамида тадқиқ қилинди. Олимлар 95 фоиз эҳтимоллик билан қўлёзма 568-645 йиллар орасида ёзилганлигини аниқлашган. Бу эса, ушбу қўлёзма Қуръоннинг сақланиб қолган энг қадимий нусхаларидан бири эканлигини англатади.
    Бирмингем профессори Дэвид Томас BBCга берган интервьюсида, “Ушбу Қуръоннинг хаттоти Муҳаммад алайҳисалом билан шахсан таниш бўлиши мумкин”, деб айтган.
Қўлёзма икки саҳифадан иборат бўлиб, ҳижозий усулда битилган. Ушбу қўлёзмани 2-25 октябрь оралиғида барча хоҳловчилар томоша қилиши мумкин бўлади.

Ибн Маъруф таржимаси

 

Манба: Quran.uz

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217698
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24655