АҚШда мусулмон стюардесса алкоголь ичимликларини тарқатишни истамагани учун ишдан ҳайдалди.
7.9.2015 4086

     Американинг ExpressJet авиакомпаниясида стюардесса бўлиб ишлайдиган Чари Стэнли (Charee Stanley) парвоз вақтида алькогол ичимликларини буюртма қилган йўловчиларга уларни тарқатишдан бош тортгани учун ишдан ҳайдалди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар тарқатди.
    Сентябрь ойи бошида Стэнли АҚШнинг Бандлик муаммолари ва тенг имкониятлар федерал агентлиги(EEOC)га иш берувчининг қарори юзасидан ҳуқуқларининг камситилиши ҳақида ариза тақдим этиб, ҳеч ким дин ёки каръерани танлаш мажбуриятига эга бўлмаслигини талаб қилди. Жабрдийданинг адвокати Лена Масси Америка-ислом муносабатлари кенгашида иш берувчининг асосий вазифаси — ходимларнинг ишдан бўшашдан ҳавотир олмасдан диний эътиқодига ўзини эркин ҳис этган ҳолда амал қилиши учун хавфсиз муҳитни яратишдан иборат, дея таъкидлаб ўтди.
     Адвокатнинг сўзларига кўра, Стэнли ҳамкасбларидан бири Америка авиакомпаниясига унинг йўловчиларга хизмат кўрсатишдан бош тортгани сабабли кўпроқ ишлашга мажбур бўлаётганлари тўғрисида шикоят аризасини юборганига қадар бирор қийинчиликка дуч келмаган. Мазкур аризада бошқа стюардессалар Стэнли иш вақтида мусулмонча либос кийиб, авиакомпания дресс-коди — кийиниш бўйича қоидаларга риоя қилмагани ҳам айтилган.
     Шундан сўнг 25 август куни ExpressJet компанияси ўз ходимасига огоҳлантирувчи мактуб юбориб, унинг бир йил муддатга ишдан бўшатилганини маълум қилган ва ўзига янги иш топишни тавсия этган.
1 июнда эса стюардесса авиакомпания раҳбариятига алькогол ичимликлар буюртма қилган йўловчиларга хизмат кўрсатмаслигига имкон берувчи илтимос билан мурожаат қилиб, бунга диний ақидасига кўра нафақат маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилиш, балки уларни бошқаларга таклиф қилиш ҳам тақиқланишини сабаб қилиб кўрсатган.
      Стэнли ExpressJet компаниясида уч йилдан буён ишлаб келаётган бўлган. Исломни қабул қилганига эса етти йил тўлган. ExpressJet Airlines — Америка Қўшма Штатларидаги ҳудудий авиакомпания бўлиб, бошқарув штаби Техас штатининг Хьюстон шаҳрида жойлашган.

 

www.kun.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217226
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24617