Улкан рақамлар
18.10.2015 5528

   Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Банда қиёмат куни тўрт нарсадан сўралмагунича бир қадам ҳам олдинга силжий олмайди: умрини қандай ўтказгани; ёшлик даврида нима билан машғул бўлгани; мол-дунёни қандай топиб, нималарга сарфлагани; ўрганган илмига қандай амал қилгани” (Баззор ва Табароний ривоят қилган).
   Ҳадисдан кўриниб турибдики, умридан сўралиши бошқалардан олдин қўйилмоқда. Бугун биз омонатга берилган умримизнинг қадрига етяпмизми, олтиндан ҳам қиммат вақтимизни фойдали ишларга сарфлаяпмизми?
   Оддий ҳаётий бир мисол. Масжидимиз маҳалла чойхонаси билан ёнма-ён бир иморатда жойлашган бўлиб, беш вақт намозни барча намозхонлар қатори масжидда ўқишга ҳаракат қиламиз. Лекин ёнимизда чойхонада соатлаб вақтларини шахмат ва нарда ўйнаш билан ўтказаётган бир неча катта ёшли кишилар бор. Уларнинг айримлари ҳатто 60-70 ёшга бориб қолган бўлишига қарамасдан, жамоат намозига кириб-чиқаётган фарзандлари, неваралари тенги намозхонлардан ибрат олишолмаяпти.
    Ўртача олтмиш йил умр кўрган инсоннинг қазо намозлари ҳисоблаб чиқилганда, улкан рақамлар намоён бўлди: инсон 60 йиллик намозини ўқимаса, бир кунда беш вақт ёки 32 ракат ва 128 та сажда, бир ойда 150 вақт намоз, 960 ракат, 1920 марта сажда, йил давомида эса, 1800 вақт намоз, 11,520 ракат, 23,040 та саждани тарк этади. Энди бу рақамларни 60 га кўпайтирсак, 108,000 вақт намоз, 675,000 ракат ҳамда 1,350,000 та сажда келиб чиқади. Кўриб турганингиздек, инсон эътибор бермайдиган жиҳатдан катта рақамларни кузатиш мумкин.
    Шу ўринда охиратда икки ракат мақбул бўлган намоз учун бериладиган ажру савоблар билан битта осийлик учун чекиладиган азоблар қиёс қилинса, янада кўп нарса ойдинлашади.

 

Раҳматуллоҳ Дониёр

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217268
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24621