Қалб хотиржамлиги сири
21.7.2015 5881

    Америка Соғлиқ тадқиқотлари миллий марказида Давид Ларсон томонидан америкаликлар орасида диндор ва эътиқодсиз кишилар ўртасида қилинган қиёсламалар натижасида жуда ҳайратланарли маълумотлар тақдим этилди. Масалан, диндорлар умуман эътиқодсиз кишиларга қараганда юрак касаллигига 60 фоиз кам учрар экан. Ўз жонига қасд қилиш ҳодисалари диндорлар орасида умуман йўқ. Қон босимининг хавфли кўринишлари ҳам кўп эмас экан.
     Психологлар бунга ўхшаган натижаларни “психологик таъсир” деб атайдилар. Эътиқодли кишининг кайфияти кўтарилиб, бу ҳол соғлиққа фойда берар экан. Аллоҳга бўлган эътиқод бошқа қандайдир кайфият кўтарувчи хусусиятлардан таъсири анча кучли экани тасдиқланди.
    Харвард Тиббиёт факултетидан доктор Херберт Бенсоннинг диний эътиқод ва вужуднинг соғлиғи ўртасидаги бошқа тадқиқотларида ҳам диққатга сазовор натижалар юзага чиққан. Бенсон эътиқодсиз киши бўлишига қарамасдан, Аллоҳга бўлган эътиқод ва ибодатлар инсон соғлиғи учун бетакрор даражада ижобий таъсир кўрсатади, деган фикрга келган. Бенсон “бошқа ҳеч қандай эътиқод Аллоҳга бўлган эътиқод каби зеҳнга ҳузур бермаган”, деган натижага эришганини айтмоқда.
     Медицина дунёси аста-секин тушуна бошлаган бу ҳақиқат Қуръонда “Огоҳ бўлинглар, қалблар фақат Аллоҳнинг зикри билан хотиржам бўлади” (Раъд, 28) ояти билан билдирилган. Аллоҳга ишонган, У Зотга дуо қилган инсонларнинг бошқалардан ҳам руҳий, ҳам жисмоний жиҳатдан соғлом эканларининг сабаби яратилишларига мос ҳаракат қилишларидадир. Инсоннинг яратилишига тескари бўлган фалсафа ва тузумлар инсонларга доимо алам, ғам, дард ва руҳий тушкунлик олиб келади.
     Замонавий тиббиёт илми кашфиётлар соясида бу ҳақиқатни тан олиш йўлидан кетмоқда. Патрик Глейннинг ифодаси билан айтсак, “замонавий тиббиёт даволашнинг моддий йўлларидан ташқари бошқа йўллари ҳам борлигини қабул қилишга қараб олға интилмоқда”. Интилмасдан ўзга иложи ҳам йўқ. Чунки инсонни фақат моддий дори-дармонлар билан тўлиқ даволаб бўлмаслиги исбот талаб қилмас ҳақиқатга айланди...

“Илоҳий мўъжизалар” китобидан

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217622
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24649