Чақмоқ Аллоҳнинг мўъжизаларидан бири
18.11.2015 5641

      Бир йилда ўртача 3 миллиард маротаба момақалдироқ ҳодисаси содир бўлади. Сиз ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, момақлдироқ қандай пайдо бўлади? Булутларда электр зарядлари йиғилиб, кучли электр учқуни – чақмоқ пайдо бўлишига олиб келади. Чақмоқлар минглаб кучли электростанциялардан ҳам кучлироқ электр ажратади. Бу ажойиб ҳодиса яна бир карра Аллоҳнинг мўъжизаларини эслатиб қўяди.
     Биргина чақмоқнинг чақиши бутун бошли Америка электростанцияларидаги электр қувватини жамлаганингиздан ҳам ортиқ бўлади. Бу электр манбаи соатига 96 км тезликда ҳаракатланиб, 30 минг градус иссиқлик тарқатади. Биргина чақмоқ кучи 100 ваттли лампочка 3 ой давомида бетиним ёниб туришига етади.
    Биргина чақмоқнинг ёруғлиги 100 ваттли 10 миллионта лампочканинг ёруғлигиданда кучлидир. Мисол тариқасида айтидиган бўлсак, бирор мамлакатдаги уйлар томига лампочка ўрнатиб, ҳаммасини бир пайтда ёқиб қўйсак ҳам, биргина чақмоқнинг ёруқлиги ундан анча ёруғ бўлади.
   Чақмоқ ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади: “Аллоҳнинг булутларни ҳайдашини, сўнгра уларни бирлаштиришини, сўнгра уларни устма-уст қалаштиришини кўрмадингизми? Сўнгра (булут) орасидан ёмғир чиқаётганини кўрасиз. (Аллоҳ) осмондан – ундаги тоғ (булут)лардан дўл ёғдириб, уни ўзи хоҳлаган кишиларга етказур ва ўзи хоҳлаган кишилардан буриб юборур. Чақмоғининг ёруғлиги кўзларни кетказгудекдир” (Нур сураси, 43-оят) .
   Осмонга кўтарилган буғ иссиқ ҳавога учраб эриб кетмасдан фазонинг совуқ қатламига етиб борса, ҳаво билан аралашиб, булут пайдо бўлади. Совуқ ҳаво сақланиб турмаса, у ёмғир бўлиб ерга ёғилади. Агар совуқ ҳаво кучайиб, майда буғланиш босқичига етиб борса, у қорга айланиб ерга ёғилади. Борди-ю, етиб бормаса, дўлга айланади.
     Бунинг ҳаммаси Вожибул-вужуднинг иродаси билан кечади. Илм фанга чақмоқ ҳақида эрамизнинг 1600 йилларида метереология фани пайдо бўлганда маълум қилинган, лекин мусулмон дунёси учун эса бундан 1400 йил олдин бу ҳақида Қуръони каримда маълумот берилган.
     Қуръони каримда “ар-Рад” яъни чақмоқ сураси бор, унда шундай дейилади: “Момақалдироқ (ҳам) Унга ҳамд билан тасбеҳ айтур. Фаришталар ҳам Ундан қўрққанларидан (тасбеҳ айтурлар). Чақмоқлар юбориб, улар билан Ўзи хоҳлаган кимсаларни Аллоҳ хусусида талашиб-тортишиб турган ҳолларида, урар. У қаттиқ тадбирли зотдир”. (Раъд,13)
    Чақмоқ инсонларга ўлимнинг ҳақлиги ва Аллоҳнинг даргоҳида банда ожизлигини эслатиб туради. Чақмоқ Аллоҳнинг бандаларга уни улуғлигини эслатиб турувчи бир мўъжиза бўлиб, у Аллоҳнинг буюклигини ва бандалари унга муҳтожлигини эслатиб туради. Одамни чақмоқ уриши 700000 га 1 даражасида тўғри келади, лекин Аллоҳнинг қудрати ва иродаси олдида бу ҳеч нима бўлолмайди.
     Чақмоқ урганларнинг сўзларига кўра, чақмоқ одамнинг кийим кечаги ва ўзига кучли зарар етказади. Мияга кучли зарба бериши натижасида, бу одамлар қайтадан юришни, гапиришни, ейишни бир сўз билан айтганда қайта ҳаётни бошлайдилар. Улар бунга: “ўлимни енгиб, қайта туғилиш” деб баҳо берадилар.
   Қуръони каримда бу каби ҳолатлар қуйидаги оятда айтиб ўтилган: “Эй, Мусо, Аллоҳни ошкора кўрмагунимизча, сенга ҳеч ҳам ишонмаймиз» – дейишингиз билан кўз ўнгингизда сизларни чақмоқ урганини ҳам эслангиз. Сўнгра шукр қилурсизлар, деб, ўлганингиздан кейин яна сизларни тирилтирдик”. (Бақара сураси, 55-56 оятлар).



М.Зуфарова таржимаси 

www.muslim.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217288
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24622