Тунда ҳаракатнинг камайиши
5.8.2015 5134

         “У тонг оттирувчидир. Тунни оромгоҳ, қуёш ва ойни ҳисоб белгилари қилиб қўйди. Бу қудратли ва доно Зотнинг ўлчовидир” (Анъом сураси, 96-оят).
      Юқоридаги оятда арабча “саканан” сўзи “ором олиш, дам олишга чиқиш вақти” маъносини англатади. Аллоҳ Қуръонда билдирганидай тун инсонлар учун дам олиш жараёнидир. Тунда тинаётган мелатонин гармони инсонни уйқуга тайёрлайди. Бу гармон инсоннинг жисмоний ҳаракатларини секинлаштириб, уйқусираган ва ҳолсизлаштирган, руҳий ҳолати секинлашган ҳолга келтиради. Уйқу давомида юрак уришлари ва нафас олиб чиқариш ритмлари секинлашади. Қон босими тушади. Тонг отганда эса, бу гармоннинг ишлаши тўхтайди ва вужуд уйғониши учун огоҳлантира бошлайди.
       Уйқу айни вақтда мускуллар ва бошқа тўқималарнинг таъмирланиши, кексайган ёки ўлган ҳужайраларнинг янгиланиши учун ҳам имкон яратади. Уйқу вақтида вужудга энергия тўпланади. Бундан ташқари касалликка қарши баъзи кимёвий моддалар ва ўсиш гармони ҳам уйқу асносида тўпланади. Шу сабаб киши етарлича ухламаса, вужудда касалликлар пайдо бўлади. Одам икки кеча ухламаса, диққати камаяди, хато қилиш даражаси ортади. Уч кун ухламаса, унда руҳий ўзгариш пайдо бўла бошлайди ва мантиқли ўйлай олмайдиган ҳолатга тушади.
       Тун инсонлар учун дам олиш вақти бўлганидай, бошқа жонзотлар учун ҳам истироҳат вақтидир. Аллоҳнинг “тунни оромгоҳ қилиши” – бу вазият оддий кўз билан ажратиш мумкин бўлмаган муҳим ҳақиқатга ишора қилади. Ер юзида кундузги бир қанча фаолиятлар тунда секинлашади, дам олишга ўтади. Масалан, ўсимликларда қуёш чиқиши билан фотосинтез ҳодисаси бошланади. Тушликдан кейин эса, бу ҳодиса тескарисига ҳаракат қилади. Яъни, фотосинтез секинлашади, ўсимлик дам олади.
       Тунда молекуляр қатламда ҳам ҳаракатланиш камаяди. Кундузлари қуёш тарқатган радиация атмосферасидаги атом ва молекулаларни ҳаракатлантириб уларнинг янада юксак энергия даражаларига етишига сабаб бўлади. Қоронғилик тушгач, бу ҳолат аксинча бўлади.
        Қуръонда Анъом сурасининг 96-оятида шунга ишора қилинган. Бу ҳам Қуръони каримнинг саноқсиз мўъжизаларидан биридир.

 

“Илоҳий мўъжизалар” китобидан

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217621
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24649