Ҳаракатларимизни бошқарадиган аъзо
1.8.2015 4383

“Йўқ! Қасамки, агар у бу йўлдан қайтмаса, албатта, Биз уни пешонасидан тутамиз. Ўша ёлғончи, адашган (гуноҳкор) пешонани тутиб (жаҳаннамга отамиз)!” (Алақ сураси, 15-16-оятлар).

     Юқоридаги оятда келган “ёлғончи, адашган пешона” дейилган бирикма киши диққатини тортади. Айнан пешонадан тутилишининг сабаби жуда қизиқ. Сўнгги йиллардаги илмий тадқиқотларда бош миянинг олд пешона ҳудудида миянинг баъзи фаолиятларини бошқарувчи қисм мавжудлиги аниқланди. 1400 йил аввал Қуръонда айтилган бу қисм ва унинг вазифасига замонамиз олимлари яқинда, 70 йил олдин ойдинлик киритди, холос. Бош миянинг ичига, бошнинг олд қисмига қаралганда миянинг олд пешона қисмини кўриш мумкин. Бу қисмнинг вазифалари ҳақида “Анатомия ва физиологиянинг асослари” номли китобда шундай маълумотлар берилган:
    “Ҳаракатларнинг мотивацияси (бир фикрга келишни таъминловчи ҳаракат), режа тузиш ва унинг буйруқ бериши пешонанинг очиқ қисми бўлган ҳудудда ҳосил бўлади. Бу қисм чағиришим (тушунчалар орасидаги макон, замон, сабаб, натижа боғлари ва бирлик, ўхшашлик ёки зидлик каби боғлар сабабли бир-бирини эслатиши, уйғотиш ҳодисаси) ҳудудидир...”

Китобда яна қуйидаги фикрлар айтилган: 

“Олд пешона қисмининг айни вақтда тажовузкорликнинг ҳам функционал маркази экани ҳақида айтилмоқда...” 

     Бу фикрлардан англашилганидек, миянинг олд пешона қисми режалаштириш, мотивация, яхши ёки ёмон ҳаракатларнинг бошланиши, ёлғон ёки тўғри сўз айтилиши билан боғлиқ фаолиятларнинг асосидир. Алақ сурасидаги “ёлғончи, гуноҳкор пешона” бирикмаси билан юқоридаги таърифлар орасида уйғунлик бор. Олимлар сўнгги етмиш йил ичида топган бу илмий ҳақиқатлар ҳақида Аллоҳ Қуръон оятларида асрлар аввал хабар қилган эди.

 

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217582
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24645