Йиғлатган йиғламай қолмас...
4.2.2016 5032

    Шўролар даврида шаҳримиздаги деҳқон бозорини кенгайтириш юзасидан йиғилиш ўтказиладиган бўлди. Мен ҳам ёшлар қўмитаси вакили сифатида таклиф қилинган эдим. Бир қатор корхона ва ташкилот раҳбарлари билан бозорга бордик. Савдо-сотиқ авжида. Шу пайт четроқда эски кийим-кечак, пойабзал ва чинни буюмлар сотиб ўтирган онахонга кўзим тушди. Ўша пайт шаҳарда ҳуқуқ-тартиботга масъул “акахонлардан” бири “катталар”га яхши кўрингиси келди, шекилли, аёлга: “Ҳой кампир, йиғиштир латта-путталарингни!” деб бақирди.
     Онахоннинг қулоғи оғирми, ёки тушунмадими, ишини давом эттираверди. “Акахон” яна ўшқирди ва жаҳл билан тепган эди, буюмлар синиб, ҳар ёққа сочилиб кетди. Кампир эса: “Мен сенга нима қилдим, ўғлим? Ахир, бу вафот этган эримдан қолган нарсалар, холос. Нонга пул бўлар деб сотяпман”, деди йиғлаб...
    Йиллар ўтди. Бир куни олдимдан соч-соқоли ўсган, уст-боши жулдур, кир-чир, бошига уриниб кетган шляпа кийган гадойсифат одам чиқди. Қўлларини чўзиб: “Ака, юз сўм беринг”, деди. Овози таниш туюлди. Разм солиб қарадим. Не кўз билан кўрай, бу ўша “акахон” эди. Юрса, товони ерни тешай дейдиган, одамга ҳамиша кибр билан боқувчи одамдан асар ҳам йўқ, афтодаҳол турарди. У ҳам мени таниди. “Сизни қаматиш учун бир пайтлар ортингиздан одам қўйган эдим. Аслида, ҳалол ишлашингизни билардим. Олдингизда гуноҳкорман, мени кечиринг. Қилмишларим сабаб не ҳолларга тушмадим – хотиним вафот этди, ўғлим автоҳалокатга учради...” дея ўксиб йиғлай бошлади. Кўнглим бир хил бўлиб кетди. Сочилиб кетган буюмларини йиғлаб-йиғлаб тераётган онахон кўз олдимга келди...
     Бу одамдан юз ўгириб кетолмадим. Қўлига пул тутқазиб: “Йиғламанг, ака”, деёлдим, холос.

    Йўл бўйи ўйланиб келдим. Бошлиқ бўлган кезларим онам раҳматли: “Ўғлим, мансаб тегди, деб одамларни камситманг. Уларга яхши муомала қилинг. Бир куни пушаймонга олиб борадиган ишлардан эҳтиёт бўлинг. Чунки бировни йиғлатган йиғламай қолмайди”, деб тайинлардилар.
   Бояги одамнинг ҳолида катта ибрат бор эди. Улуғлар бежиз айтишмаган экан: “Қўлингдан келса, чумолини ҳам ранжитма, чунки ҳар бир жониворнинг жони ўзига ширин. Ожизларга зўравонлик қилиб, уларни қийнасанг, бир куни чумоли каби оёқ остида бўларсан”.



Файзулло МУҲАММАДИЕВ,
Халқ таълими аълочиси, Каттақўрғон

 

www.muslim.uz 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218891
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98166
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47187
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45655
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24752