Ҳалол луқманинг ёмони
15.11.2015 4734

   Катта дастурхонларда ноз-неъматлар сероб. Зира солинган чиройли патирлар, мева-чева, сабзавот, қандолатларнинг анвойи турлари муҳайё. Бу дастурхонлар тўй даврасининг тўрида жой олган казо-казоларнинг олдига ёзилган.
   Ўртадагиларнинг насибаси бундан камроқ. Лаганларда емишларнинг миқдори, сифати унчалик эмас. Ҳар ҳолда, борига шукр қилса бўлади. Аммо пастроқда ўтирганларга муносабат бошқача. Дастурхонда барака кам, оддий кулча, арзон қанд-қурс, мева-чева йўқдан бор. Кабоб, сомса юқорига ўтиб кетди, пастдагиларга етар-етмас улуш тегди.
   Бу ҳол бир тўйда кўрганимиз. Гўё одамлар навларга ажратилган: олий, ўрта, паст. Жуда хунук манзара. Наҳотки мансаб-мартаба, бойлик инсон қадрига мезон бўлса? Тўй-маъракада одамларни бу тариқа гуруҳлаш одамийликданми? Исломий дастур, миллий таомил қаёққа кетди?
   Тўй бериш, эл олдига дастурхон ёзиш, ҳар қандай саховат Аллоҳ йўлида, холисаллиллоҳ бўлиши керак. Ҳадиси шарифда айтилганидек, ҳалол луқманинг ҳам ёмони бўлади. Бу – очлар қолиб, тўқлар еган таом. Фақирлар қолиб, бойларга қилинган инфоқ-эҳсоннинг ҳукми ҳам шундай. Оддий киши билан товоқдош бўлишдан ор қилган кимса, мартабаси ҳар қандай баланд бўлса ҳам, у мутакаббирдир. Такаббурлик эса, шайтонга хос феъл.


Фозил Зоҳид

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 217627
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24649