ВИЖДОН ЭРКИНЛИГИ ИНСОН МАНФААТЛАРИ КАФОЛАТИ
4.4.2017 8680

          Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар масаласи ижтимоий ҳаётда муҳим ва мураккаб масала бўлиб келган. Чунки унинг замирида шахснинг ҳуқуқи, демократия, адолатпарварлик ва инсонпарварлик каби катта ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий ва ахлоқий тушунчалар ётади. Виждон эркинлиги кишиларнинг руҳий оламига, унинг соғлом ва баркамоллигига бевосита таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам бу масаланинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва бажарадиган вазифалари ғоят муҳимдир. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг уставидан тортиб, барча халқаро хужжат ва шартномаларда, ҳамма мамлакатларнинг конституцияси ва қонунларида виждон эркинлиги ўз ифодасини топган. 1948 йилда қабул қилинган «Инсон ҳуқуқлари умумий декларацияси»га мувофиқ ҳар бир инсон фикрлаш, виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқ ўз дини ёки эътиқодини ўзгартириш эркинлиги, ўз дини ёки эътиқодига якка, шунингдек бошқалар билан биргаликда амал қилиш кафолатини, ибодат қилишда ва диний маросимларда якка тартибда ёки одамлар орасида бирга қатнашиш эркинлигини ўз ичига олади.

    

    Бундан ташқари мазкур масала яна бир мураккаб ҳодисани - турли дунёқараш ва эътиқодда бўлган кишилар ўртасидаги, давлат билан дин, диний ташкилотлар билан давлат ўртасидаги муносабатларнинг амалда ҳуқуқий таъминланишини ҳам назарда тутади.

   

     Одамлар доимо турли дунёқараш ва эътиқод билан яшаганлар ва яшайдилар. Ҳар кимнинг ўз ички дунёси, ўз эътиқоди бўлади.

 

        Виждон эркинлиги қандайдир бир мавҳум тушунча эмас, у албатта, маълум ижтимоий вазиятда намоён бўлади. Шунинг учун уни конкрет тарихий, ижтимоий шароитсиз, объектив ва субъектив омилларсиз тасаввур қилиш қийин. Бундан ташқари виждон эркинлиги тушунчасини илмий талқин қилишда миллий, мафкуравий ва маданий омилларни ҳам,албатта,назарда тутиш керак.

       

   Мустақиллик, янгиланиш жараёни ҳамма соҳалар каби виждон эркинлиги, давлат ва дин, динга ишонувчилар ва ишонмайдиганлар ўртасидаги муносабатлар соҳасини ҳам ўз ичига олди. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида асрлар оша қарор топган виждон эркинлигига юксак ва самимий ҳурмат ифодаланган. 1992 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасига мувофиқҳар бир фуқаро учун виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатланади.

     

     Шуни мамнуният билан қайд этиш лозимки, кейинги йилларда давлат билан диний ташкилотлар ўртасидаги ўзаро муносабатларда жуда каттаўзгаришлар содир бўлмоқда. Диннинг жамиятдаги ўрни тикланмоқда. Диний уюшма ва ташкилотларнинг фаолият кўрсатишларига имконият яратилмоқда. Қатор тарихий обидалар диний ташкилотлар ихтиёрига ўтказилди, янги масжидлар очилмоқда. Диний ташкилотларнинг халқаро алоқалари кун сайин кенгайиб бормоқда.

         

    Мустақиллик йилларида виждон эркинлиги принцпларини тиклаш ва унга оғишмай амал қилиш даврталаби ва заруриятига айланиб қолди. 1991 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонунини қабул қилди. 1998 йилда бу қонуннинг янги таҳрири қабул қилиниб, 15 май куни матбуотда эълон қилинди ва шу кундан эътиборан у кучга кирди.

      

     Мазкур қонун 23 моддадан иборат. Унинг 1-моддасида ушбу қонуннинг мақсади нималардан иборат эканлиги очиқ ва равшан баён этилган: Ушбу қонуннинг мақсади ҳар бир шахснинг виждон эркинлиги ва диний эътиқод ҳуқуқини, динга муносабатидан қатъийназар, фуқароларнинг тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиб туришдан иборат.

      

      Қонуннинг 3-моддаси виждон эркинлиги ҳуқуқи ҳақида бўлиб, унда ҳар бир фуқаро динга муносабатини ўзи мустақил аниқлаши, у ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга эканлиги ва бу ҳуқуқ эса Ўзбекистон Республикаси Конституцияси томонидан кафолатланажаги  таъкидланади.

       

      Виждон эркинлиги ҳақидаги қонуннинг 5-моддасида Ўзбекистон Республикасида дин ва диний ташкилотлар давлатдан ажратилганлиги кўрсатилган. Бу дегани давлат диний масалалар билан шуғулланмайди, диний ташкилот ва диний бошқарма ишларига аралашмайди. Дин ва диний ташкилотлар ҳам давлат ишларига аралашмаслиги лозим. Лекин диний ташкилотлар жамоат ишларида иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар.

        

     Шунингдек, мазкур моддада давлат турли диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлаши, конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга, хусусан, бир диний конфессиядаги диндорни бошқасига киритишга қаратилган хатти-ҳаракатларга, миссионерликка йўл қўймаслиги таъкидланган.

       

      Диний ташкилотларга Ўзбекистон Республикасида диний характерга эга бўлган партиялар тузиш, республикадан ташқаридаги диний партияларнинг бўлимёки филиалларини очиш ман этилади.

          

   Диндан давлатга ваКонституцияга қарши тарғибот олиб боришда, душманлик, нафрат, миллатлараро адоват уйғотиш, ахлоқий негизларни ва фуқаровий тотувликни бузишда, бўҳтон, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар тарқатишда, аҳоли ўртасида ваҳималар чиқаришда ҳамда давлатга, жамият ва шахсга қарши қаратилган бошқа хатти-ҳаракатларда фойдаланишга йўл қўйилмайди. Терроризм, наркобизнес ва уюшган жиноятчиликка, кўмаклашадиган, шунингдек, бошқа ғаразли мақсадларни кўзловчи диний ташкилотлар, оқимлар, секталар ва бошқаларнинг бундай фаолиятлари таъқиқланади.

       

     Фуқаролар динга бўлган муносабатлардан қатъийназар, таълимнинг хилма-хил турлари ва даражаларини эгаллаши мумкин. Қонунинг 9-моддасида кўрсатилишича, диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари руҳонийларни ва ўзларига зарур бўлган диний ходимларни тайёрлаш учун диний ўқув юртлари тузишга ҳақли. Диний ўқув юртлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхат ўтказилиб, тегишли лицензия олганидан кейин фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.

      

     Олий ва ўрта диний ўқув юртларида таълим олиш учун фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунига мувофиқ умумий мажбурий ўрта таълим олганидан кейин қабул қилинади.

      

    Диний таълим берувчилар махсус диний маълумоти бор кишилар бўлиб, болаларни ўқитиш учун диний бошқарманинг ёки марказнинг рухсатномасига эга бўлиши керак. Хусусий диний таълим беришга йўл қўйилмайди. Бу қонун-қоидаларни бузганлар қонун олдида жавобгардирлар.

        

   Диний  ташкилотлар ўз мулкларига эгадирлар. Бинолар, дин билан боғлиқ буюмлар, ишлаб чиқариш ва хайрия ишларига мўжалланган иншоотлар, пул маблағлари ҳамда диний ташкилотлар фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган бошқа мол-мулк диний ташкилотларнинг мулки ҳисобланади. Диний ташкилотларга тушадиган молиявий ва мулкий хайриялардан, шунингдек фуқаролардан тушган маблағлардан давлат солиғиундирилмайди.    

 

Хадичаи Кубро билим юрти ўқитувчиси

Адилова Наргиза

 

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 219287
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98245
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47248
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45825
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24779