Уйқуда ҳаракат қилиш Унинг мўъжизаси
23.12.2015 4668

     “Уйқуда бўлсалар-да, (кўзлари очиқ бўлгани учун) Сиз уларни уйғоқ деб ўйлайсиз. Биз уларни (чириб кетмаслиги учун) ўнг томон, сўл томонга айлантириб турамиз. Уларнинг ити эса, олд оёқларини остонага ёзиб ётур. Агар уларни кўриб қолсангиз, даҳшатга тушиб улардан юз ўгириб қочган бўлар эдингиз” (Каҳф сураси, 18-оят).
     Юқоридаги оятда кўп аср давомида уйқуда қолишгани ҳақида билдирилган Каҳф аҳли тўғрисида сўз юритилмоқда. Бундан ташқари, Аллоҳ таоло бу оятда Каҳф аҳлининг баданларини ўнг ва чап томонга айлантириб турганини билдирмоқда. Бунинг ҳикмати эса, бизнинг даврга келиб кашф қилинди.
     Узоқ вақт бир хил шаклда ётган одамлар жиддий касалликларга дуч келадилар. Қон айланишидаги чалкашликлар вужудга келиши, танада ётоқ яраларининг пайдо бўлиши, узоқ вақт бир жойга тегиб турган аъзодаги қоннинг қуюқлашиши шулар жумласига киради.
     Узоқ вақт бир хил ётиш натижасида пайдо бўлган яралар “босим яраси” ҳам дейилади. Чунки жуда узоқ вақт ётилганда, вужуднинг маълум қисмига берилган доимий босим қон томирларининг қисилиб ёпилиб қолишига сабаб бўлади. Бунинг натижасида қон йўли билан танага кирадиган кислород ва бошқа озуқалар терига етиб бормайди ва тери ўз хусусиятини йўқота бошлайди. Бу терида яралар пайдо бўлишига олиб келади. Агар бу яралар даволанмаса, тери қатламлари, ёғ ва мускул тўқималари ўлиши мумкин. Тери устидаги босимни камайтириш учун ҳар 15 дақиқада ҳолатни ўзгартириш фойдалидир. Ўзи ҳаракат қилолмайдиган фалаж касаллар эса шунинг учун махсус қаровда бўладилар. Бундан ташқари ҳар икки соатда уларнинг ҳолатлари ўзгартириб турилади.
     Бу тиббий маълумотлар бизнинг асримизда кашф қилинди. Бу ҳақида 15 аср олдин хабар берган юқоридаги оятлар эса Қуръоннинг мўъжизаларидан биридир.

 


“Илоҳий мўъжизалар” китобидан олинди

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 218721
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 98133
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 47155
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 45592
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24741